Йилнинг энг намунали Кенгаши аниқланди

17:12 17 Декабрь 2018 Сиёсат
368 0

Архив фото

Сенатнинг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари ўртасида “Йилнинг энг намунали Кенгаши” танлови эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати хабарига кўра, танлов доирасида ишчи гуруҳлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан “намунали” деб топиш учун тақдим этилган номзод Кенгашлар фаолиятига оид ҳужжатлар ва баҳолаш натижалари ўрганиб чиқилди.

Комиссия ишчи гуруҳи томонидан республикамизнинг ҳар бир ҳудудидан 3 тадан жами 42 та туман (шаҳар) Кенгашининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг бир йиллик фаолиятига оид маълумотлар ўрганилди. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ўрганишда Кенгаш, доимий комиссия, партия гуруҳи ва депутатлар фаолияти бир қатор мезонлар бўйича 5 баллгача баҳоланди.

Ушбу мезонлар қаторида маҳаллий Кенгаш биносининг ҳамда Кенгаш моддий-техник таъминотининг ҳолати, у фаолият юритиши учун яратилган шарт-шароитлар, унинг тегишли қонун ҳужжатлари билан қай даражада таъминланганлиги ҳолати,маҳаллий Кенгашда иш юритишнинг номенклатура асосида йўлга қўйилганлиги, маҳаллий Кенгаш иш режаси ижросининг ҳолати кабиларни санаб ўтиш мумкин. Шунингдек, ўрганишлар давомида давлат ва ҳудудий дастурлар, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга оид “йўл хариталари”, бюджетнинг ижро этилиши устидан депутатлик назорати амалга оширилишининг ҳолати ҳам ҳисобга олинди.

Танлов якунларига кўра, қуйидаги маҳаллий Кенгашлар намунали туман (шаҳар) Кенгаши деб топилди:

Қорақалпоғистон Республикасида - Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши,

Андижон вилоятида - халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгаши,

Бухоро вилоятида - халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши,

Жиззах вилоятида - халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши,

Навоий вилоятида - халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши,

Наманган вилоятида - халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши,

Самарқанд вилоятида - халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши,

Сирдарё вилоятида -халқ депутатлари Боёвут туман Кенгаши,

Сурхондарё вилоятида - халқ депутатлари Денов туман Кенгаши,

Тошкент вилоятида - халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши,

Фарғона вилоятида - халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши,

Хоразм вилоятида - халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши,

Қашқадарё вилоятида - халқ депутатлари Қарши туман Кенгаши,

Тошкент шаҳрида - халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019