Йилнинг энг фаол ёшлари 6081900 сўмдан пул мукофотлари билан рағбатлантирилди

15:33 25 Декабрь 2018 Жамият
850 0

Архив фото

“Халқ сўзи Online”. Юлдуз Ўрмонова. Ёшлар ижод саройида “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи мукофоти” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мукофот давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги, фан-таълим, ижтимоий соҳа, санъат, маданият сингари 17 та номинация бўйича илғор ёшларга берилди ва ҳар бир ғолиб энг кам иш ҳаққининг 30 баравари миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Танлов ғолиблари овоз бериш орқали аниқланди. Унга кўра, “Йилнинг энг фаол ҳуқуқ тарғиботчиси” номинацияси бўйича Фарғона вилояти Адлия бошқармаси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ўрганиш бўлими етакчи маслаҳатчиси Садриддин Эсоналиев, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинациясида “Хоразмлик Раҳимовлар” оилавий корхона раҳбари Суҳроббек Раҳимов, “Йилнинг энг яхши ёш журналисти” номинациясида “Oʻzbekiston24” телеканали мухбири Муслима Аманқулова, “Йилнинг энг яхши ёш ижодкори” номинацияси бўйича Ўзбекистон бадиий академияси Андижон вилоятидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб интернати ўқувчиси Дилҳавас Қодирова сингари фаол ёшлар ғолиб деб топилди.

Танловда имконияти чекланганига қармай, беш йилдан буён ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган Барно Нарзуллаева “Йилнинг энг яхши ёш ҳунарманди” номинациясида мукофотга сазовор бўлди.

– Ўткан йили ушбу танловнинг тақдирлаш маросимини кузатиб, ҳавас қилган эдим. Бугун ўзим ҳам ғолиблар қаторидаман. – дейди Б. Нарзуллаева. – Мен биссердан турли уй жиҳозларига миллий безаклар бераман. Ишларимда юртимизнинг гўзал табиати, миллий қадриятларимизни акс эттиришга ҳаркат қиламан.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019