“Йилнинг энг фаол кутубхоначиси” Республика кўрик – танлови нега Навоий вилоятида ўтказилди?

16:54 25 Октябр 2019 Жамият
342 0

Китоб ҳамма давр ва барча халқларнинг энг улкан кашфиёти сифатида неча-неча авлодларга маънавият ва маърифат зиёси тарқатиб келмоқда. Шу зиё ёғдусидан тараққиёт одими илдамлаб, жаҳолат чекинади. Шундай экан, китобхонлик тараққиёт гарови бўлиш билан бирга жамият фаровонлигини кўзгуси ҳамдир. Албатта, бу мўъжиза аҳолининг барча қатлами, жумладан Кўзи ожизлар ҳам баҳраманд бўлишлари лозим.

Бугун Навоий вилоятнинг Кармана туманида кўзи ожизлар кутубхонаси ҳамда унинг Навбаҳор ва Қизилтепа туманларида филиаллари фаолият юритади. Қарийб 20271 та китоб фондига эга мазкур зиё масканида 4053 та брайл алифбосидаги, 2596 дона овозли, 3300 турдаги ясси ҳарфли ва 459 та электрон диск шаклидаги китоблар мавжуд.

– Ҳозирги кунга келиб, аъзоларимиз сони 2840 нафарни ташкил этади. Шундан 2260 нафари кўзи ожиз китобхонлардир, – дейди вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси директори ўринбосари Бобир Эргашев. – Бундан ташқари эҳтиёжмандларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида 14 ҳудудда кўчма кутубхоналар ташкил этганмиз.

Ушбу рақамлар вилоятда кўзи ожиз китобхонлар манфаатлари қаноатлантирилаётганини ифодалаб, танловнинг айнан Навоийда ўтказилиши сабаблари ҳам эҳтимол шундадир.

Шу боис танловдан олдин Навоий давлат Кончилик институти Ахборот-ресурс марказида Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси, Навоий вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси “Китобларни сақлаш бўлимида ҳужжатларнинг юритилиши” мавзусидаги семинари бўлиб ўтди. Анжуманда Республикамизнинг барча ҳудудларидаги кўзи ожизлар кутубхоналарининг мутахассислари ўз иш услуби, кутубхоналари фаолияти ва кўзи ожиз китобхонларга яратаётган қулайликлари билан тажриба алмашдилар.

“Йилнинг энг фаол кутубхоначиси” кўрик - танловида эса вилоят босқичи ғолиблари тўрт шарт асосида ўзаро баҳслашиб, унинг якунига кўра Сурхондарёлик иштирокчи 1-ўринга, жиззахлик иштирокчи 2- ўринга ҳамда навоийлик кутубхоначи 3 - ўринга муносиб деб топилди.

- “Йилнинг энг фаол кутубхоначиси” Республика кўрик - танловининг асосий мақсади – китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини тизимли ва самарали ташкил этиш, ахборот-кутубхона соҳасида етук мутахассисларни аниқлаш, уларнинг касб маҳоратини янада ошириш ва шу соҳага жамоатчилик эътиборини қаратишдир, - дейди Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси директори Р. Убайдуллаев. - Танловнинг асосий иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхоналари ходимларининг бу борадаги натижалари яна бир бор назоратдан ўтказилди.

Танлов ва семинар иштирокчилари учун шу куни вилоятнинг Нурота туманига зиёрат саёҳати уюштирилди. Бу ерда иштирокчилар томонидан вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси туман филиали тантанали равишда очилиб, унга меҳмонлар томонидан 100 дона китоб совға қилинди.

ТемурЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019