Йил бошидан давлат дастурига асосан 311,5 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди

15:56 09 Август 2018 Жамият
418 0
Архив фото

2017— 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида ижтимоий соҳани ривожлантириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг июнь ойи якунига қадар республика бўйича буюртмачи ҳамда пудратчилар ўртасида жами 311,5 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бу эса шартнома қийматига нисбатан 46,0 фоизни ташкил этади. 

Чунончи, 95,5 км. магистрал сув тармоғи, 171,4 км. ичимлик сув қувури, 26,8 км. канализация тармоғи ҳамда 19 дона сув сақлаш ҳовузи (резервуар) қурилди, 301 объектда 156,1 км. узунликдаги оқова сув тармоғи ва 31,5 км. ичимлик сув тармоғини қуриш ишлари якунланди. 

Шунингдек, 81,1 млрд. сўмлик 910,6 км.дан ортиқ минтақавий йўллар таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019