Йил бошидан буён Самарқандда салкам 53 минг ходимнинг иши расмийлаштирилди ва бюджетга солиқ тушуми 3,4 млрд сўмга ошди

14:46 30 Июль 2019 Иқтисодиёт
152 0

Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан жисмоний шахсларнинг даромад солиғи тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ва солиқ солиш базасини кенгайтириш мақсадида норасмий ишлаётган ходимларни қонунийлаштириш (легаллаштириш) борасида жорий йилнинг ўтган даврида 12 079 корхона томонидан 52 665 нафар ишчи-ходим тегишли буйруқлар асосида расмийлаштирилди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси берган хабарга кўра, бунинг натижасида бюджетга қўшимча 3,4 миллиард сўм солиқ ҳисобланди.

Хўш, легаллаштирилган ишчи-ходимлар қайси йўналишлардаги корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда? Жумладан, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 4 239, ишлаб чиқаришга ихтисослашган хўжалик юритувчи субъектларда 7 727, қурилиш корхоналарида 5 086 нафар ходим расмийлаштирилди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналарда 35 613 нафар ишчи-ходим расмийлаштирилганини қайд этиш лозим.

Самарқанд шаҳридаги қурилиш соҳасида фаолият олиб борувчи “Anvar Zamon Nur” масъулияти чекланган жамияти ўз ҳисоботларида 12 нафар ишчини кўрсатиб келган. Мазкур корхона қўшимча яна 22 нафар ишчини рўйхатдан ўтказди. “Radjabov Farid Stroy” масъулияти чекланган жамияти эса қўшимча 16 нафар ишчини расмийлаштирди. Бундан ташқари, транспорт хизмати кўрсатувчи “Yasmira” масъулияти чекланган жамиятида 12 нафар ишчи рўйхатга олдирилди.

Энг муҳими, ушбу жараёнда бюджетга қўшимча маблағ ундирилиши баробарида ишчи-ходимнинг келгусидаги кафолатланган пенсиясини олиши таъминланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019