Йил бошидан буён Самарқандда 9 нафар оналар, 233 гўдаклар ўлими қайд этилди

15:50 20 Июль 2018 Жамият
281 0
Иллюстратив фото

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 9 нафар оналар ўлими қайд этилди. Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг эллик тўртинчи сессиясида вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А. Жўраев маълум қилди.

Унда айтилишича, вилоятда оналар ўлими сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 тага кўпайган.

Шунингдек, вилоят бўйича 233 нафар гўдаклар ўлими қайд этилиб, ўлим сабаблари ўрганилган.

Маърузада келтирилишича, жорий йилнинг ўтган даврида 39 нафар туғма нуқсон билан туғилган болалар сони қайд этилган.

Ҳисобот даврида оналик ва болаликни муҳофаза қилишга, туғиш ёшидаги аёлларни репродуктив саломатлигини сақлашга доир амалга оширилаётган ишлар натижасида 38 минг 91 нафар ҳомиладорларнинг 85,5 фоизи (32 минг 572 нафари) бирламчи скрининг билан қамраб олинди.

Акушерлик патологияси ва ҳомиланинг туғма нуқсони аниқланган барча аёлларнинг ҳомиладорлиги тўхтатилди ҳамда вилоятда туғилишлар сони 146 нафарга камайишга эришилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар