Йил бошидан буён Самарқандда 125 нафар порахўр мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди

17:41 13 Август 2018 Жамият
469 0
Иллюстратив фото

Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 2018 йилнинг ўтган даврида коррупцион жиноятларни фош этиш борасида 93 та жиноят ишлари қўзғатилган. Бу ҳақда “Зарафшон” нашри хабар тарқатди.

“Таҳлилларга кўра, шундан 125 нафар мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилди. Жинояти фош этилган мансабдор шахсларнинг 3 нафари вилоят ва 122 нафари туман-шаҳар миқёсидаги идоралар, корхона ташкилот ва муассасаларда раҳбар лавозимларида фаолият кўрсатганлардир“, — деб айтган вилоят прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими алоҳида муҳим ишлари бўйича катта терговчиси Ж.Рашидов..

Терговчининг айтишича, уларнинг жиноятлари мамлакатимиз тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, иқтисодиётга жами 5 млрд. 817 млн. 967 минг сўм миқдорида моддий зарар етказган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар