Йил бошидан буён салкам 5,5 минг одам тадбиркорликка ўқитилди

14:34 20 Июль 2018 Жамият
313 0
Иллюстратив фото

Жорий йилнинг биринчи ярмида ҳудудларда жами 308 та бепул ўқув курсларига 5496 нафар тадбиркорлик субъекти вакиллари ҳамда аҳоли жалб этилган. Шундан 4758 нафарига сертификатлар берилган. Бу ҳақда пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик асосларини ўқитиш республика маркази ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган конференцияда айтиб ўтилди.

Қайд қилинишича, ушбу тингловчиларнинг 467 нафари тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган бўлса, 221 нафари фаолиятини кенгайтиришга эришган. Олти ой мобайнида марказ тингловчилари томонидан тадбиркорлик учун тижорат банкларидан 5,8 миллиард сўм миқдорида кредитлар олинган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Норма” профессионал ривожланиш маркази ва бошқа ҳамкорлар томонидан тадбиркорлик субъектлари учун тадбиркорларни масофавий ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича мутлақо янги восита — www.direktor.uz ҳамда корхона ва ташкилотлар бухгалтерлари учун www.1uz.uz порталлари ишлаб чиқилди. Конференцияда ушбу интернет сайтларининг тақдимоти ўтказилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар