Йил бошидан буён Ўзбекистонга 2,3 млрд доллар пул жўнатилди

15:01 01 Август 2018 Иқтисодиёт
230 0
Иллюстратив фото

Йил бошидан буён Ўзбекистонга 2,3 млрд АҚШ доллари миқдорида маблағ келиб тушди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" Марказий банк ҳисоботидаги рақамларга таяниб хабар бермоқда.

Натижада иккинчи чоракда Ўзбекистонга юборилган бир пул миқдори биринчи чоракдагига нисбатан анча ўсгани қайд қилинди. Биринчи чоракда жами жўнатмалар миқдори 949 млн долларни ташкил қилганди.

«Жисмоний шахсларнинг трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори жорий йилнинг январь-июнь ойида 14 фоизга ошди. Бу дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, экспорт-импорт ҳажмининг 2018 йилнинг биринчи яримйиллигида ижобий сальдо билан чиқишини таъминлайди», дейилади банк ахборотида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар