Йил бошидан буён Ўзбекистонда ЯИМ миқдори 30 млрд доллардан ошди

12:27 18 Октябр 2018 Иқтисодиёт
892 0


2018 йилнинг январь – сентябрида Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми жорий нархларда 244 трлн 343,7 млрд. сўмни (30 сентябрдаги курс бўйича 30,2 млрд доллар) ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,2%га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Унга кўра, ЯИМ дефлятори индекси 2017 йилнинг январь – сентябридаги нархларга нисбатан 131,6 фоизни ташкил этган.

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 7 млн 433 минг сўмни (920 доллар) ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5%га юқоридир.

Иқтисодий ўсиш суръати иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ижобий динамика билан боғлиқдир. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат (кейинги ўринларда ЯҚҚ) ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 86,3%ини ташкил этди ва 5,3%га ўсди (ЯИМ мутлақ ўсишига таъсири 4,6 фоиз пунктни ташкил этди).

Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 13,7%ни ташкил этди ва 4,5 % даражасида ўсиш қайд этилди (ЯИМ мутлақ ўсишига таъсири 0,6 ф.п.).

ЯИМ ўсиш суръатига хизматлар соҳаси энг катта таъсир кўрсатди (2,5 ф.п.) ва бу соҳа ўтган йилнинг январь-сентябрига нисбатан 6,0%га ўсди. Шундан, савдо хизматлари (автотранспорт воситаларини таъмирлашни қўшган ҳолда) 3,9%га, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 5,6%га, ташиш ва сақлаш 3,9%га, ахборот ва алоқа 17,0%га ва бошқа хизматлар 6,4%га ўсди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019