Йил бошидан буён Ўзбекистонда 8 минг оила ажрашди. Энг юқори кўрсаткич қайси ҳудудда?

16:46 22 Апрель 2019 Жамият
900 0

Иллюстратив фото

2019 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 8,0 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти 1,0 промиллени ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан биринчи чорак якунлари бўйича тақдим этилган ҳисоботда маълум қилинган.

Унда қайд қилинишича, ажримлар сонида 2018 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Бухоро (25,0 %), Наманган (16,7 %), ва Андижон (11,1%) вилоятларига тўғри келмоқда.

2018 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайиш Қашқадарё (33,3 %) Самарқанд ва Хоразм (11,1 %) вилоятларида кузатилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019