Йил бошидан буён мажбурий ижро бюроси томонидан салкам 3 млрд доллар маблағлар ундирилди

12:19 26 Июль 2018 Жамият
571 0
Фото: Мажбурий ижро бюроси

Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида ундирилган маблағлар миқдори маълум қилинди. Бу ҳақда 24 июль куни бўлиб ўтган Бош прокуратура ҳайъатининг навбатдаги мажлиси ҳисоботида маълум қилинган.

Унда қайд қилинишича, Мажбурий ижро бюроси томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурслари ва ичимлик суви учун 14,2 трлн. сўм маблағлар ундирилган.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича 8,7 трлн. сўм маблағлар ундирилиши таъминланган. Шунда жами ундирилган маблағ 22,9 трлн сўмни (2,94 млрд АҚШ доллари) ташкил қилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019