Йил бошидан буён E-SUD орқали салкам 400 минг мурожаат келиб тушган

10:30 23 Июнь 2018 Жамият
1776 0

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 30 августдаги “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган 2017-2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури асосида фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолияти учун жорий этилган E-SUD – миллий электрон судлов ахборот тизимига салкам 400 минг мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда  ЎзА хабар бермоқда.

«E-SUDга жорий йилнинг ўтган даврида 388 мингга яқин мурожаат келиб тушди. Шундан 227 минг 593 таси суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза, 160 мингдан зиёди эса даъво тартибида ҳал қилинадиган аризалардир», – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидов. 

Электрон шаклда келиб тушган даъво аризалари ва аризалар қуйидаги тоифалардан иборат: никоҳдан ажратиш – 25,6 фоиз, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни тасдиқлаш – 8,07 фоиз, шахснинг ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжатда исми мос келмаса, ҳужжатнинг унга тегишлилиги, тегишли эмаслиги фактини белгилаш – 7,1 фоиз, қарзни ундириш – 5,8 фоиз ва оилавий муносабатлар билан боғлиқ бошқа низолар – 5,1 фоиз. 

Судларга E-SUD тизими орқали келиб тушган аризалар ва даъво аризаларининг ўртача 20 фоизи аёл фойдаланувчилар томонидан берилган.

Шунингдек, судларга электрон тарзда мурожаат қилаётган адвокатлар сони ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, бугунги кунда E-SUD тизимидан 379 нафар адвокат рўйхатдан ўтган бўлиб, улар томонидан шу йил бошидан буён фуқаролик ишлари бўйича судларга жами 8 мингга яқин электрон ариза топширилган. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019