ИИВ 32 380 нафар фуқаро Тошкентда доимий рўйхатга қўйилганини маълум қилди

16:47 07 Ноябрь 2019 Жамият
235 0

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Ички ишлар вазирининг матбуот котиби, полковник Шоҳрух Ғиёсов, вазирлик Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси раҳбарияти, масъул ходимлари, шунингдек, республика ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган ўн ойи мобайнида давлатимиз раҳбарининг 23 та фармонлари асосида 4 951 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган.

Тегишли ҳужжатга мувофиқ, жами 56 та давлат фуқароларига 30 суткагача визасиз мамлакатимизга келишлари, бу ерда бўлишлари, 111 та давлат фуқароларига республика ҳудудида кўчмас мулк сотиб олиш ва яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи, 76 та давлат фуқароларига электрон виза расмийлаштириш, бундан ташқари, “Ватандош”, “Инвестиция” визалари ҳамда “Фахрий фуқаро” гувоҳномаси жорий этилди.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи асосида Тошкент шаҳри бўйича жами 32 380 нафар, Тошкент вилояти бўйича 7 462 нафар фуқаро доимий рўйхатга олинган.

Тадбир давомида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019