Йил бошидан буён 277та қотиллик қайд қилинди, уларнинг салкам ярми қариндошлар ўртасида содир этилган


2018 йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистонда 277та қотиллик жинояти қайд қилинган. Бу ҳақда Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг кенгайтирилган қўшма мажлисида маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Халқ сўзи“ мухбири Қобил Хидиров.
Қайд қилинишича, қотиллик жинояти аксарият ҳолларда оила-турмуш ва қўни-қўшничилик билан боғлиқ муаммолар оқибатида юз бермоқда.
Жорий йилнинг 7 ойида 277 та қотиллик жиноятининг 116 таси ёки 42 фоизи қариндошлар, 25 таси ёки 9 фоизи қўни-қўшнилар ўртасида содир этилган. Мазкур жиноятларнинг 95 таси ёки 34,2 фоизи эр-хотин, ака-ука, ота-ўғил ўртасида рўй берган.
Мажлисда келтирилишича, Чирчиқ шаҳрида яшовчи Иргашев уйида отаси билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида ўз отасини бўғиб ўлдирган.
Баъзи ҳудудларда жиноят-қидирув йўналишидаги айрим жиноят турларининг сони ортган. Жумладан Андижон, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Жиззах вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида қасддан одам ўлдириш, Андижон, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида оғир тан жароҳати етказиш, Жиззахда босқинчилик, Наманган, Жиззах ва Қорақалпоғистон Республикасида транспорт воситаларини олиб қочиш жиноятлари кўпайган.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: