Йил бошидан буён 25 млрд сўмдан ортиқ давлат бюджети пуллари нотўғри ҳисобланган ёки ноқонуний ўзлаштирилган


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатига кирувчи бир қатор масалалар депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда "Халқ сўзи" мухбири.
Йиғилишни фракция аъзолари дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги масалани муҳокама қилишдан бошладилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг жорий йил биринчи чорагидаги ижроси 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни ва ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш, мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижасида иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий барқарорлик таъминланган. Мамлакатимизнинг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш Давлат бюджети параметрларида белгиланган йўналишлар доирасида ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилган.
Ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47,7 фоизга ўсиб, белгиланган режа ортиғи билан 117,2 фоизга бажарилди. Бюджет даромадларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 21,7 фоизни ташкил қилди.
2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида кўчмас мулк объектларини ва ер майдонларини ялпи хатловдан ўтказиш натижасида солиқ базаси кенгайиб, ресурс тўловлари ва мулк солиғи бўйича Давлат бюджетига 5 617,5 миллиард сўм ёки режага нисбатан 120,2 фоиз тушган.
Ўтган давр мобайнида Давлат бюджети маблағларининг мақсадли ишлатилишида ва уларнинг самарадорлигини таъминлашда хатоликларга йўл қўйилмоқда. Бу борада ўтказилган давлат молиявий назорат тадбирлари натижасида 2275 та бюджет ташкилотларининг 1887 тасида 21 млрд 706,8 млн сўм миқдорида молиявий хатоликлар, 4 млрд 692,5 млн сўм миқдорида пул маблағлари ва моддий бойликларнинг камомади ва ўзлаштиришлар аниқланган.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: