Йил бошидан бери 376 марта йўл ҳаракати қоидаси бузган ҳайдовчи битта ҳам жаримани тўламаган

03:03 19 Декабрь 2018 Дунё
714 0

Иллюстратив фото

Тожикистон ички ишлар вазирлиги давлат автоинспекцияси томонидан ўтаётган йилда Душанбеда йўл қоидаларини бузиш бўйича “рекордчилар” номи эълон қилинди.

Унга кўра ўтаётган йилда “Форланд” русумли автомобиль эгаси 376 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва бирор марта ҳам жаримасини тўламаган. Ушбу автоулов пойтахтдаги И. Сомоний туманининг коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича давлат муассасаси балансида бўлган.

Душанбелик Н. Мавзудов эса фуқаролар орасида бу борада “етакчи” бўлди. У ўзининг “Опел Астра”сида 178 марта қоида бузиб, умуман жарима тўламаган.

Ушбу қоидабузарликларнинг барчаси шаҳарга ўрнатилган видеокузатув камералари орқали қайд этилган.

Айни пайтда Душанбеда ҳам “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси жорий этилган. У Хитойнинг Huawei компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 22 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан 20,9 миллиони ШҲТ доирасида Хитой томонидан узоқ муддатга имтиёзли асосда берилган.

Ушбу мамлакат молия вазирлигининг хабар беришича, кредит йўл ҳаракати қоидаларини бузганлардан ундирилган жарималар эвазига қайтарилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019