ЙҲХББ “Equinox AT”, “Volkswagen Caddy", “Мalibu-2” каби автомобилларни нега харид қилган эди? — вазиятга ойдинлик киритилди

14:24 17 Октябр 2020 Жамият
426 0

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқлардаги “Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ уч ой ичида 30 та Equinox, 40 та Cobalt, 17 та Malibu-2 сотиб олгани маълум бўлди” сарлавҳаси остида хабар тарқалган эди. ИИВ ЙҲХББ ушбу хабар юзасидан муносабат билдирди.

"Ҳақиқатдан ҳам, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида, хизматда фойдаланиш учун 2020 йил август-октябрь ойларида 15 та “Equinox AT”, 20 та “Cobalt GS/16МТB”, 13 та “Lacetti 1,5 (L-Comfort Plus)”, 1 та “Lacetti 1,5 (L-Elegant/АТ Plus)”, 2 та “Volkswagen Caddy (Trendline)”, 14 та “Автобус (SAZ HC-40)” ва 16 та “Мalibu-2” русумли автотранспорт воситалари 18 миллиард 789 миллион 813 минг сўмга харид қилинди.

Ушбу автотранспорт воситалари фақат хизмат вазифаларни бажариш мақсадида харид қилинганлигини маълум қиламиз.

Барчадан, харид қилинган автомашиналар сони ва нархига аниқлик киритилмаган норасмий маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмасликларини, бу билан фуқароларни нотўғри маълумотлар билан чалғитмасликларини сўраб қоламиз!" дейилади ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?