Жанг санъати халқаро фестивалидан хабардормисиз?

18:48 27 Июль 2018 Спорт
984 0

Ўзбек жанг санъати федерацияси вакиллари Жаҳон жанг санъати уюшмасининг фаол аъзоси сифатида нуфузли халқаро мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб келаётгани кўпчиликка маълум.

Фарғонада Жаҳон жанг санъати бўйича Биринчи Халқаро фестиваль бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан 150 дан зиёд спортчи ва 500 дан ортиқ меҳмонлар иштирок этишмоқда. Марғилон шаҳрида тантанали кутиб олинган фестиваль иштирокчилари вилоятнинг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.

ЮНЕСКО ҳомийлиги остида Бутунжаҳон жанг санъатлари (World Martial Arts Union) 17-Бош ассамблеяси йиғилишида 26 та жаҳон жанг санъатлари уюшмасига аъзо-давлатларнинг вакиллари қатнашдилар.

Кун тартибининг кейинги босқичида амал қилиш муддати тугаган 4 та вице-президент ўрнига янгиларини сайлаш учун сайлов ўтказилди. Филиппин, Кения, Индонезия ва Жанубий Кореядан вакиллар сайланди. Шу билан эрталабки сессия тугади.

Куннинг иккинчи ярмида ассамблея йиғилишининг давоми бўлиб ўтди. Савол-жавоб ва музокараларга ўрин берилди. Шунингдек, “Жанг санъати ва ипак йўлидаги маданият” мавзусида академик семинар бўлиб ўтди. Унда кириш қисмидан сўнг жаҳон жанг санъати тарихи, ипак йўли ва жанг санъати,урушлар ва маданият алмашинуви, ЮНЕСКО ва номоддий маданий мерос каби масалалар бўйича маълумот берилди.

— Ўзбекистонга биринчи келишим, — деди АҚШ вакили Намсу Хёнг. — Жуда меҳмондўст, маданиятли, замонавий мамлакат экан. 1997 йилдан бери ўзбек жанг санъати билан танишман. У жуда ўзига хос ва самарадор жанг туридир. Америкага жанг санъати бўйича ўқитишга борганимда у ерда ўқитиш ўрнига апачиларнинг жанг санъатини ўргана бошладим. У ўзбек жанг санъатига ўхшаб кетади.

Фестиваль доирасида тадбирлар давом этмоқда.
Гулбаҳор САИДҒАНИЕВА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019