Ижтимоий тармоқларда зўравонликни тарғиб қилганлар қамалиши мумкин

13:25 04 Апрель 2019 Дунё
672 0

Иллюстратив фото

Австралия парламенти томонидан медиакомпаниялар фаолиятига оид яна бир қонун қабул қилинди. Энди уларга тегишли ижтимоий тармоқларда зўравонлик саҳналари мавжуд материаллар тезкорлик билан ўчириб ташланмаса, медиакомпания раҳбари жаримага тортилиши ёки қамалиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Қонунга мувофиқ, компаниялар ижтимоий тармоқларда қотиллик, шафқатсизлик ва зўравонлик акс этган видеотасвирлар ёки фотосуратларни зудлик билан олиб ташлаши шарт. Акс ҳолда медиакомпаниялар раҳбарлари компания йиллик даромадининг 10 фоизи миқдорида жарима тўлашлари ёки уч йилга қамалишлари мумкин. Ўз навбатида компания зўравонлик мазмунидаги материаллар чоп этилгани ҳақида полицияни тезкорлик билан огоҳлантириши керак.

“Бу дунё бўйича ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформадаги хатти-ҳаракатларни тартибга солувчи биринчи қонун бўлса керак”, - деди мамлакат бош прокурори Кристиан Портер. Янги қонун шу йил 15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларда австралиялик томонидан амалга оширилган мудҳиш жиноятдан сўнг қабул қилинди. Ушбу террорчилик ҳаракати оқибатида 50 киши ҳалок бўлганди.

Террорчи ушбу ҳужумни Facebook орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда трансляция қилиб турган. Оқибатда ушбу видеоёзув бир соат ичида ўчирилгунга қадар дунё бўйлаб тарқалиб кетган.

Австралия бош вазири Скотт Моррисон бундай ҳолатга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган эди. Facebook компанияси эса дунё жамоатчилигининг кескин танқидига дучор бўлганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019