Ижро интизомини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди

00:11 20 Апрель 2018 Сиёсат
1074 0
Фото: president.uz


Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюриб, вилоят ва туманлар ҳокимлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда жорий йил 2 март куни вилоятга ташриф чоғида белгилаб берилган вазифалар ва лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди. 

Маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, ҳудуд экспортини ошириш, олис туманлар инфратузилмасини яхшилаш, вилоят марказида намунавий уй-жой қуриш, "Обод қишлоқ" дастури кўламини кенгайтириш, томорқа хўжалигини ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган ишларнинг бориши кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари тўртта сектор раҳбарлари ва мутасаддилар томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди. Ҳудудни изчил ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш лозимлигини таъкидлади. Ўрмон хўжалигини ривожлантириш, корхоналарни зарур ресурслар билан таъминлаш, хусусий мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш борасидаги режаларни амалга оширишнинг янги тизимини ишлаб чиқиш масалаларига эътибор қаратилди.

Муҳокама этилган чора-тадбирлар юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Фото: president.uz

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019