Италия коронавирус қурбонлари сони бўйича Хитойга яқинлашди

23:13 18 Март 2020 Дунё
434 0

Фото: www.google.com

18 март маълумотларига кўра, айни вақтда вирус дунёнинг 160дан ортиқ давлатида тарқалган, жами 212 минг 799 кишида касаллик қайд этилган.

Айни вақтда вирус қурбонлари сони 8787 нафарни ташкил қилмоқда.

ЖССТ маълумотига кўра, 84 мингдан ортиқ киши тузалган.

Сўнгги бир кунда энг жиддий ўсиш Италияда кузатилди — 4207 бемор ва 475 ўлим. Бу мамлакатда жами беморлар сони 35713 нафарга етган, 2978 киши ҳалок бўлган.

Айни дамда вирусдан энг кўп жабр кўрган давлат Хитой бўлиб турибди — 80894 кишида вирус аниқланган, 3237 киши вафот этган. Аммо сўнгги ҳафталарда бу мамлакатда вирус ортга чекинган — сўнгги бир кунда 13 бемор қайд этилди, 11 киши вафот этди.

Эрон, Испания, Германия, Франция ва АҚШ каби давлатларда эса вирус шиддат билан тарқалишда давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?