Италия компанияси Жиззахда пулли трасса қуришни режалаштирмоқда

10:44 20 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
640 0

Иллюстратив фото

“Халқ сўзи Online”. Толибжон Эргашев/Жиззах. Жиззах вилоятига Италия давлатининг “Todini Costruzioni Generali” компанияси мутахассисларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Ташрифнинг мақсади “Todini Costruzioni Generali” компанияси томонидан Тошкент — Самарқанд автомобиль йўли йўналиши бўйича М-39 трассаси ёнидан жаҳон стандартларига жавоб берадиган пуллик автомобиль йўлини қуриш бўлиб, унинг имкониятлари, қуриш ишлари ва қуришишларига мутахассисларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда вилоят йўл инфратузилмалари билан танишилди.

“Янги бунёд этиладиган пуллик йўлнинг маълум қисми вилоятимиз ҳудудидан ўтади. Ернинг қаттиқлиги, юкларни кўтариш хусусияти, ерга тупроқ ва шағал ётқизиш ишларида пул маблағларини тежаш имконияти бор. Вилоятимизда республиканинг барча йўллари туташади. М-39 трассасининг бу қисмида бир суткада қарийб 37000 дан ортиқ автомашиналар қатнови амалга оширилмоқда ва уларнинг сони кун сайин кўпайиб бормоқда. Келажакда бу лойиҳа ўзини тўлиқ оқлайди”, - дейди Жиззах вилояти автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Рустам Холиқов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019