Италия компанияси Тошкентда чиқиндини қайта ишловчи завод қуради

12:49 06 Август 2018 Жамият
511 0
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

4 август куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида Италиянинг Waste to Energy компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Қайд қилинишича, ушбу ширкат Тошкентда кунига 1200 тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни электр ва иссиқлик энергиясига айлантирувчи завод қуришни таклиф этмоқда. Ишлаб чиқаришда ишлатиладиган илғор технологиялар заводнинг аҳоли пунктлари ва мактаблар яқинида хавфсиз ишлашига имкон беради. Келажакда келиб тушаётган хом ашёлардан эко-маҳсулотлар (пластик пакетлар, бир марта ишлатиладиган идишлар, мебель) ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.

Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистон бўйлаб 186 чиқиндиларни кўмиш полигонлари мавжуд бўлиб, уларда 33,4 млн. тонна чиқинди жойлаштирилган. Мутахассисларнинг тахминларга кўра, 2030 йилга келиб Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг йиллик ҳажми тахминан 7 млн. тоннани ташкил этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар