Италия футбол федерацияси жамоаларга бештадан ўйинчи алмаштиришга рухсат берди

02:09 06 Июнь 2020 Спорт
323 0

Фото: Getty Images

Италия футбол федерацияси (FIGC) 2019/20 йилги мавсум якунига қадар миллий чемпионат ўйинларида жамоаларга учта ўрнига бешта футболчи алмаштиришга рухсат берди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

Ушбу қарор футболчиларни мавсумни давом эттиришга тўлиқ тикланиб улгурмагани ҳамда уларни жароҳатлардан асраш мақсадида қабул қилинган.

Коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган Италия чемпионати — А Серия баҳслари 20 июндан яна давом эттирилади. 26-турдан сўнг турнир жадвалида Туриннинг «Ювентус» клуби 63 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи поғонани банд этиб турган Римнинг «Лацио» жамоаси эса 62 очко жамғарган.

20 июнь куни 26-тур доирасида Туринда «Торино» — «Парма», «Верона» — «Кальяри» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

21 июнь куни эса «Аталанта» — «Сассуола», «Интер» — «Сампдория» жуфтликлари баҳслари ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?