Истомин чемпионлик билан бирга Олимпиада йўлланмасини ҳам қўлга киритди

17:29 25 Август 2018 Спорт
199 0
Фото: МОҚ

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Индонезиядаги Осиё ўйинлари финалида хитойлик рақибини мағлубиятга учратди ва олтин медаль соҳибига айланди.

Ушбу муваффақият теннисчимизга нафақат Осиё ўйинлари ғолиблиги унвонини, балки 2020 йили Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари лицензиясини ҳам тақдим этди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон спорт делегацияси 16 йил ичида илк маротаба теннис бўйича Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиқди. Бунгача 2002 йили Пусан мезбонлик қилган Осиё Олимпиадасида Ирода Тўлаганова олтин медалга сазовор бўлганди.

Шунингдек, Денис Истомин мамлакатимизга Токио 2020 учун илк лицензияни ҳам олиб берди. Демак, теннисчимиз ўзбекистонлик спортчилар ичида биринчи бўлиб Япония пойтахтида бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар