Истеъмолчининг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирмоқчи бўлганлар 29 миллион 810 минг сўм нақд пулни эгасига қайтаришди

16:57 11 Октябр 2019 Жамият
119 0

Иллюстратив фото

Бундан бир мунча вақт муқаддам ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги “Умид автолизинг” масъулияти чекланган жамиятининг “Сизга кўнглингиз тусаган русумдаги автомашинани қулай нархларда олиб берамиз” дея кўплаб кишиларни сарсон – саргардон қилгани ҳақида мақолалар чиққанди.Афсуски,сохта “тадбиркорлар”нинг ёлғончилигидан оғзи куйиб қолганлар ҳали – ҳануз учрамоқда.

Шулардан бири Бухоро шаҳрида яшовчи Рустам Аҳроровдир.У шу йилнинг 27 июль куни Бухоро шаҳридаги “Орент авто лизинг” масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамига “Спарк” русумли автомашина харид қилиш мақсадида шартномага мувофиқ,29 миллион 810 минг сўм нақд пул ўтказганди.Шартномада кўзда тутилган муддат келди.Аммо машинадан дарак бўлмади.Табиийки, Р. Аҳроровўйловда қолди.Ахир, 29 миллион сўм ҳазилакам пул эмас. Пешана тери билан пул топадиган киши буни яхши билади.Истеъмолчи “Орент авто лизинг” МЧЖ га борди.Аммо жўяли жавоб ололмади.

-Шундан сўнг у жамиятимизга ариза билан мурожаат қилиб, истеъмолчи сифатида ҳақ – ҳуқуқларини тиклашда ёрдам сўради,-дейди Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Каримжон Ҳафизов.- Ходимларимиз томонидан ушбу мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилди.Пировардида автомобиль учун тўланган бошланғич пул яъни 29 миллион 810 минг сўм маблағ масъулияти чекланган жамияти томонидан истеъмолчига қайтариб берилди.

Шу ўринда бу каби нохуш ҳоллар учрамаслиги ҳам мумкинмиди, деган савол туғилади.Соҳа мутахассисларининг фикрларича, учрамаслиги мумкин эди.Аввало, “Орент авто лизинг”га ўхшаган корхона соҳиблари истеъмолчини алдаш, унинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириш ҳақида эмас, ҳалол ризқ – рўз эвазига рўзғор тебратиш тўғрисида ўйлашлари даркор.Ахир, луқманинг ҳалолига нима етсин?!

Масаланинг яна бир томони борки, хизмат кўрсатувчи ҳар қандай корхона билан шартнома тузганда ундаги шартларни синчиклаб ўқиб чиқиш ва шундан кейингина бир қарорга келган маъқул.Буни алоҳида таъкидлашимизнинг боиси бор.Кўп ҳолда айрим ноинсофлар “лизинг”ниқоби остида “Сизга қулай нархларда автоулов, уй олиб берамиз” деб содда одамларни “чув” туширишаяпти. Уларни ойлаб, ҳатто йиллаб сарсон – саргардон қилишмоқда.

-Кейинги пайтда шу йўналишдаги мурожаатлар кўпаймоқда,- дейди Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходими Г. Раҳимова.-Умуман эса жорий йилнинг тўққиз ойида шаҳримиз бўйича бизга 242 та ариза ва шикоят тушди.Уларнинг 239 таси истеъмолчилар фойдасига ижобий ҳал этилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
“Халқ сўзи” мухбири


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019