Истеъмолчи тўлов чекини олмаса, носоз товар алмаштириб берилмайдими...

18:25 19 Июнь 2019 Иқтисодиёт
152 0

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига келиб тушган мурожаатлар

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари, туман (шаҳар) жамиятларига, федерациянинг 1091 ягона ишонч телефонига, Федерациянинг интернет тармоғидаги www.istemol.uz расмий веб-сайти орқали фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар соҳалар кесимида ўрганганлигида мурожаатларнинг кўп қисми савдо соҳасига тегишлилиги аниқланди. Фуқароларнинг асосий эҳтиёжи ҳисобланган маиший техникаларни харид қилишда савдо дўконларидан фирибгарлик ҳолатлари ҳам аниқланди. Кафолат муддати ичида товарларнинг носоз ҳолга келиб қолиши, кредит эвазига харид қилган маҳсулотларнинг сифатсизлиги ва маиший техникаларни сотиб олаётганида тўлов чекини бермаслик ёки истеъмолчилар тўлов чекини талаб қилмаганликлари боис истеъмолчилардан мурожаатлар келиб тушади. Қуйида айнан маиший техникаларга боғлиқ мурожаатларни ва уларнинг ечимларини ўқишингиз мумкин.

****

Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани Олтин тепа кўчаси, 68А-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Г. Акимова мурожаат қилди. Истеъмолчи ўз аризасида “АРБА.UZ” интернет дўконидан 6.000.000 сўмга 2 та уяли телефон харид қилгани лекин кўп вақт ўтмасдан уяли телефонларда норозилик борлигини ва интернет дўконга мурожаат қилганида жавоб бермаганлигини шикоят аризасида таъкидлаган. Шундан сўнг, тегишли мутахассислар томонидан мурожаат ўрганиб чиқилиб, қисқа вақт ичида сотиб олинган телефонлар сотувчи томонидан тўлиқ таъмирлаб берилди ва муаммо бартараф этилди. 

****

Қарши шаҳри, Сарой МФЙ, Боғзор кўчаси, 11-уйда яшовчи фуқаро Г. Эшмуродованинг мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаатда қайд этилишича, Г.Эшмуродова Қарши шаҳрида фаолият олиб борувчи якка тартибдаги тадбиркор С. Мажидовга қарашли савдо дўконидан 4 100 000 сўмга “HAIRUN” русумли кондиционер сотиб олганлиги, бироқ у хонани иситмаётганлигидан норозилигини маълум қилган.

Мазкур мурожаат Қарши шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб, сотувчига амалдаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик талаблари тушунтирилди ва носоз маҳсулотни сотиб олиш учун тўланган 4 100 000 сўм сотувчидан истеъмолчи фойдасига нақд пул шаклида ундириб берилиши таъминланди.

****

Андижон тумани Ўрикзор МФЙ, Ёркинхаёт кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Мухаммедов шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Фуқаро ўз мурожаатида Андижон шаҳрида жойлашган LG савдо дўконидан

4 150 000 сўмга автомат кир ювиш машинасини сотиб олганлигини уйга бориб ишлатиб кўрганда кир ювиш машинаси ишламаганлигидан норози бўлиб сервис марказига мурожаат қилган. Марказ ходимлари истеъмолчига рад жавобини қайтарган.

Мутахассислар томонидан мурожаат ўрганиб чиқилди ва кир ювиш машинасига тўланган 4 150 000 сўм қайтариб берилди.

****

Навоий вилояти Навоий шаҳри “Матонат” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Е. Гулмитдинова оғзаки мурожаатида кредит асосида 2 900 000 сўмга олган тикув машинаси носоз чиққанидан норозилигини билдирган. Ушбу мурожаат мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди. Яъни тикув машинаси ҳақиқатдан ҳам носоз ҳолда эканлиги кузатилди ҳамда истеъмолчининг талабига кўра сифатлисига алмаштириб берилди.

****

Қашқадарё вилояти Косон тумани, Гувалак қишлоғи, Наврўз ҚФЙ, Лолазор кўчаси, 18-уйда яшовчи фуқаро Д. Йўлдошева Қарши шаҳрида жойлашган “АРТ Инвентион” МЧЖга қарашли “Аtlas” медиа парк бозори хизматидан норози бўлиб мурожаат қилди. Мурожаатда қайд этилишича, Д.Йўлдошева “Аtlas” медиа парк бозоридан “Redmi 4х” русумли қўл телефонини 1 000 000 нақд пул тўлаб сотиб олган. Бироқ сотувчи томонидан тўланган нақд пул учун касса чеки тақдим этилмаган. Телефон аппарати эса кафолат муддати давомида ишламасдан носоз ҳолга келиб қолган.

Мурожаатни ўрганиш давомида сотувчига Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари тушунтирилди ва носоз қўл телефони бошқа сифатлисига алмаштириб берилиши таъминланди.

***

Қашқадарё вилояти Қарши тумани Батош маҳалла фуқаролар йиғини, Дийдор кўчаси 39-уйда яшовчи фуқаро К. Бўриев мурожаат қилди. У ўз мурожаатида Қарши шаҳридаги Буюм бозорида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Иботова Нафисага қарашли савдо дўконидан “Roison” русумли кондиционерини 2 300 000 сўмга нақд пулга сотиб олганлиги, аммо кўп вақт ўтмасдан кондиционер сифатсиз чиққанлигини келтирган. Бироқ савдо сотувчиси харидорга тўлов харид чеки бермаганлигиучункондиционернибошқасигаалмаштириб олишда муаммо юзага келган. Сотувчи томонидан 3 йил кафолат берганига қарамасдан, ушбу “Roison”кондиционери ишламай қолган. Албатта, бу ҳолат савдо қоидаларига зид. Тегишли мутахассислар томонидан аниқланган ҳолат бўйича истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчи ўртасида юзага келган муаммони бартараф этиш мақсадида уларга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилди.

Натижада мазкур савдо дўкони томонидан фуқарога сифатсиз кондиционер сотувчи томонидан ихтиёрий равишда бошқа янги ва сифатли “Roison” русумли кондиционерга алмаштириб берилди.

***

Андижон вилояти Жалақудуқ туман Қашқар маҳалла МФЙ, Мустақиллик кўчаси 45-уйда яшовчи фуқаро Н. Мирзахакимова мурожаат қилди. У ўз мурожаатида Янги бозор ҳудудидаги “Samsung” савдо дўконидан 2 245 000 сўмга“Вестон” русумли музлатгич сотиб олганлиги, аммо музлатгични уйга олиб келиб текширганида унинг ишлаб чиқарилган манзили кўрсатилмаган. Истеъмолчи дўкон сотувчисига мурожаат қилиб музлатгични бошқа сифатлисига алмаштириб беришини сўраган. Аммо сотувчи турли баҳоналар билан истеъмолчининг талабини бажармайди.

Юқоридаги ҳолат бўйича тегишли мутахассислар ҳамда савдо дўкони ходимлари билан ўрганиш ишлари ўтказилди, ҳақиқатда музлатгич ишлаб чиқарилган манзили кўрсатилмаганлиги маълум бўлди. Сифатсиз маҳсулот бошқа манзили ва кафолат муддати бор музлатгичга алмаштириб берилди. 

****

Сурхондарё Жарқўрғон тумани “Мехнатобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж. Джўраев ариза билан мурожаат қилди. Аризада келтирилишича фуқаро Денов туманидаги “Амир холдинг” номли дўконидан 3 йиллик кафолат муддати билан 3.100.000 сўмга телевизор сотиб олган. Сотиб олган телевизори 6 ой ўтгач носоз ҳолга келиб қолган, шундан сўнг фуқаро “Амир холдинг” дўкони сотувчисига мурожаат қилиб олган телевизори бузилиб қолганлигини айтган. Фуқаро 2 кун ўтгач яна сотувчи олдига борган дўкондагилар ҳатто фуқарони қабул қилишмаган. Шундан сўнг фуқаро сотувчига телевизорни созлаб ёки янгисига алмаштириб бермаса тегишли ташкилотларга мурожаат қилишини айтганидан сўнг дўкон сотувчиси 15 кун ичида созлатиб берамиз деб фуқародан телевизорни олиб қолишган. Фуқаро 15 кун ўтгач дўконга борса яна 3 кун кутишини айтган, 3 кундан сўнг яна борганларида турли баҳоналар қилган. Ушбу ариза мутахассислар томонидан ўрганилиб фуқарога носоз телевизори ўрнига янги телевизор олиб беришга эришилди.

****

Навоий вилояти Нурота тумани “Авазсой” МФЙ “Оқтепа” қишлоғида яшовчи фуқаро Ж. Шодиев ёзма ариза мурожаат қилди. Унда истеъмолчи Навоий шаҳри буюм бозори ҳудудидаги савдо дўконидан 1 200 000сўмга харид қилган қўл телефони кафолат муддати ичида носоз ҳолга келиб қолган. Савдо дўкони сотувчисига телефон аппаратини янгисига алмаштириш ёки таъмирлаб беришини сўраб мурожаат қилади. Аммо истеъмолчининг мурожаатиэътиборсиз қолдирилаётганидан норозилигини билдирган.Жамият мутахассислари томонидан мурожаат ўрганиб чиқилди. Натижада Ж. Шодиевнинг шикояти асослилиги сабабли сотувчи ҳамда харидор келишувига асосан қўл телефони учун тўланган пул маблағи қайтарилди.

****

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини, М.Уйғур кўчаси 44-уйда яшовчи фуқаро Ҳ. Имомов мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат жойига бориб ўрганилди. Унда келтирилган важлар бўйича Қарши шаҳридаги Ўзбекистон кўчаси 291-уйда жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Ф. Аҳмедовга қарашли “Samsung савдо “Shivaki”номли 43 диагоналлик рангли телевизорни 2 300 000 сўмга ва кронштейнни 80 000 сўм ҳаммаси бўлиб 2 380 000 сўмга харид қилган. Лекин орадан кўп вақт ўтмасдан телевизор сифатсизлиги аниқланди. Аммо сотувчи харидорга тўлов харид чеки бермаганлиги учун телевизорни бошқасига алмаштириб олишда муаммо юзага келган. Албатта, бу ҳолат савдо қоидаларига зид. Жамият мутахассислари томонидан аниқланган ҳолат бўйича истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчи ўртасида юзага келган муаммони бартараф этиш мақсадида уларга амалдаги қонунчилик талабларини тушунтирилди.

Натижада мазкур савдо дўкони сотувчиси томонидан фуқарога нуқсонли телевизор 2 337 000 (икки миллион уч юз ўттиз етти минг) сўмлик сифатли“Roison” русумли телевизорга алмаштириб берилди.

Айжамал Жолдасбаева

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мутахассиси


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019