Истеъмол кредитларини фақатгина Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларига бериш амалиёти бекор қилиниши мумкин

16:11 27 Сентябр 2018 Ҳужжатлар
1815 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Савдони янада либераллаштириш ва товар бозорларида рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Унга кўра, 2019 йилнинг 1 январидан қуйидагилар:

а) улгуржи савдони амалга ошириш учун лицензия бўлиши кераклиги ҳамда улгуржи савдо корхоналарининг алоҳида солиққа тортиш тартиби;

б) акциз солиғига тортиладиган айрим товарлар (автомобиллар, ўсимлик ёғи, алкоголь ва табака маҳсулотлари ҳамда бошқалар)ни ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилишнинг амалдаги тартиби;

в) кўчма савдога рухсат бериш тартиби;

г) тадбиркорлик субъектларида контрагентлар билан муносабатларда юзага келадиган муддати ўтиб кетган дебиторлик қарздорлик учун санкциялар;

д) тадбиркорлик субъектларида ички бозордаги битимлар бўйича 15 фоизлик олдиндан тўлов талаби;

е) сархил (свежий) мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда 100 фоиз олдиндан тўлов талаби амалиёти;

ё) иловага мувофиқ, айрим товар турларининг экспортига чекловлар;

ж) истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясини шартномада кўрсатилганидан кўпроқ истеъмол қилингани учун жарима санкциялари;

з) юқори ликвидли товарлар, хомашё ва материалларни биржа савдосига чиқариш жадвалларини шакллантириш ва уни Рақобат қўмитаси билан келиши амалдаги тартиби;

и) истеъмол кредитларини фақатгина Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларига бериш амалиёти бекор қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?