Иссиқ уриши бир ҳафтада камида 57 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14:22 06 Август 2019 Жамият
379 0

Японияда ўтган ҳафта иссиқ уриши туфайли камида 57 киши ҳаётдан кўз юмди, қарийб 20 минг киши шифохонага ётқизилди, деб хабар берди ТАСС ушбу мамлакат бош ёнғин бошқармаси маълумотига таяниб.

Кун чиқар юртда ўтган ҳафтада кучли иссиқ ҳарорат кузатилган, айрим ҳудудларда бу Цельсий бўйича 39 даражагача кўтарилган. 

Вафот этганларнинг кўпчилиги кекса инсонлардир. Улар тежаш мақсадида кўпинча уйларида кондиционерларни ишлатишмайди. 

Фуқароларга бундай об-ҳавода эҳтиёт чораларини кўриш зарурлиги яна бир бор эслатиб ўтилган: бош кийимда юриш, кўпроқ суюқлик ичиш ва қуёш остида кўп туриб қолмаслик.

Ўтган йил Японияда аномал жазирама оқибатида 150дан зиёд киши дунёда ўтган, ўн минглаб инсонларга тиббий ёрдам кўрсатилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?