Иссиқ об-ҳаво туфайли Урганч аэропорти вақтинча ёпиб қўйилди

15:52 16 Июль 2018 Жамият
331 0
Фото: "Ўзбекистон ҳаво йўллари"

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 16 июлдан бошлаб Урганч халқаро аэропорти техник сабаблар ва иссиқ об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилганини маълум қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати "Халқ сўзи Online"га маълум қилди.

Қайд қилинишича, Урганч аэропортига амалга оширилиши лозим бўлган рейслар Нукус ва Бухоро аэропортига кўчирилган.

Аэропорт ўз фаолиятини техник ишлар якунланганидан сўнг қайта давом эттиради.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” вақтинча ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?