Исроиллик конференция иштирокчилари Тошкентга етиб келди

15:45 13 Май 2019 Жамият
171 0

Бугун куннинг иккинчи ярмида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Исроил Холон технологиялар институти ҳамкорлигида 2019 йил 13-17 май кунлари “STEMM”Scientific Program of the Uzbek-Israel Conference (Science – Technology – Education – Mathematics – Medicine) ўтказиладиган конференцияда иштирок этадиган исроиллик 35 нафар кишидан иборат делегация Тошкент аэропортига етиб келди.

Кун якунида делегацияга раҳбарлик қилаётган Исроил Холон технологиялар институти президенти Эдуард Якубов билан суҳбатлашдик.

“Биз куннинг иккинчи ярмида Тошкентга етиб келдик. Бу ерда дўстимиз, ЎзМУ ректори А.Мараҳимов ва университет жамоаси вакиллари билан кўришдик.Мана соат миллари кечки 22.00 яқинлашяпти. Ярим куннинг ўзидаёқ анча ишларни қилишга улгурдик. Келишимиз билан иннавацион ривожланиш вазири билан кўришдик. Қишлоқ хўжалиги соҳасида янги лойиҳалар бўйича гаплашдик.Ерни томчилатиб суғоришдан ҳам кейинги бўлган технология - ҳар бир илдизга сув бериш билан қачон ва қандай қилиб суғориш бўйича фикр алмашдик. Бундан ташқари алоҳида эътиборимизда Орол муаммоси турибди. Бу масала халқаро миқёсдаги масала ҳисобланади. Эртага биз Бухорога йўл оламиз. У ерда бир ярим кун бўламиз. У ерда халқаро конференция ўз ишини бошлайди. Математика, рақамли медицина, музейолгия, таълим бериш методикаси каби йўналишларида маърузалар ўқиймиз. Шу билан бирга математика –физикага ихтисослашган Қоракўл мактабининг ўқувчилари билан учрашув режалаштирганмиз. Эстафета Самарқандга берилади.16 майда эса конференция ўз ишини Тошкентда, ЎзМУ да давом эттиради. Ташриф буюрган бир гуруҳ олимлармиз Исроил академиясининг 10 дан ортиқ вакилларидан иборат. Улар ўз соҳаларидаги янгиликлар билан ўртоқлашадилар. Яна бир гуруҳимиз шифокор-офтольмолог олимлардан ташкил топган. Исроиллик офтольмологлар 5 кун (2 кун Самарқандда, 3 кун Тошкентда) давомида ўз ҳисобларидан хайрия акциясини ўтказишади. Учинчи гуруҳимиз тадбиркорлардан иборат. Улар ҳаводан сув олиш аппаратини олиб келишди. Бу аппарат мана 10 кундирки Бухоро шаҳридаги паркка ўрнатилди ва у ишлаяпти. Билишимча,бу хомийлар бундай аппаратни Бухородаги болалар уйига хам қўйишни режалаштиришган

Фурсатдан фойдаланиб, меҳмондўст ўзбек халқига миннатдорчилик билдираман. Биз ўзимни ўз уйимиздагидек ҳис қилишимиз учун қўллаб-қувватлаётган ҳамкасбларимизга муваффақият тилайман”.

16-17 май кунлари ЎзМУда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Исроил халқаро амалий анжуманида “Илм, Технология, Таълим, Математика, Медицина” (Science+Technology +Education+Mathematics+Medicine) мавзуларида маърузалар тингланиб, бу борада тажриба алмашилади. Чунончи, қатор соҳаларда комплекс анализ, потенциаллар назарияси, математик моделлаштириш масалалари, инновацион ривожланиш тенденциялари, замонавий рақамли технологиялар, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

ЎзМУ матбуот хизмати.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019