Исроил танклари Ғазодан учирилган ракеталарга жавоб зарбаси берди

10:56 02 Апрель 2019 Жамият
340 0

Исроил танклари ХАМАС ҳаракати позицияларини ўққа тутди, деб хабар берди Би-Би-Си. Исроил мудофаа вазирлиги буни Ғазо секторидан отилган ракеталарга нисбатан жавоб эканлигини айтмоқда. Икки ўртада муносабатлар сўнгги бир ҳафта янада таранглашган.

Исроил мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, якшанбага ўтар кечаси Ғазо секторидан Исроил ҳудудига бир нечта ракета учирилган. Жами беш ракета учирилган, уларнинг бирортаси ҳам аҳоли яшайдиган жойларга тушмаган. Ракета билан нишонга олиш натижасида Исроил томонидан жабрланганлар бўлмаган.

Шундан сўнг Исроил танклари ХАМАС ҳаракатининг Ғазодаги нуқталарини танклар билан ўққа тутган. Ҳозирча ҳужум тафсилотлари йўқ.

Ғазо секторини ўққа тутилишидан бир неча соат олдин 40 минг атрофидаги одам ”Буюк қайтиш марши” норозилик намойишига чиққан эди. Улар Исроил ва Ғазо секторини ажратиб турувчи девор олдида намойиш ўтказаётган бўлган.

Бу норозилик бир йилдан бери давом этмоқда.

Исроил мудофаа вазирлиги вакилларига кўра, шанба кунги намойиш тинч ўтган. Ғазо сектори раҳбарияти эса намойиш давомида уч нафар 17 ёшли фаластинлик ўсмир отилганини айтмоқда.

”Буюк қайтиш марши” бир йил олдин 2018 йилнинг 30 март куни бошланган эди.

Шундан бери ҳар дам олиш кунлари ўтказилади.

Намойиш иштирокчилари эндиликда Исроилга тегишли бўлган ерларга ундан қочганлар ва уларнинг авлодларини қайтаришни талаб қилмоқда.

Бир йиллик намойиш давомида 200 атрофида фаластинлик ҳалок бўлди, минглаб одам жароҳатланди.

Ғазо секторидан Исроилга эса минглаб ёнувчи қоришмали ракета учирилди. Улар ёнғин ва вайронагарчилик келтириб чиқаргани айтилади.

БМТ Исроилни тинч намойишчиларга қарши ҳаддан зиёд куч ишлатишда айблайди. Исроил ўзини мудофаа қилишга ҳаққи борлигини ва чегараларини қўриқлаётганини айтади.

Икки томон ҳам тинч музокаралардан бўйин товламоқда.

Ўтаётган ҳафта бошида икки ўртадаги қарама-қаршилик янада кескинлашди.

Унга Ғазо секторидан учирилиб, Тель-Авив шимолидаги уйни бузган ракета сабаб бўлди.

Натижада етти киши жабрланган.

Исроил ҳукумати томонидан тарқатилган тасвирларда ракета бир қаватли уйнинг томини бузгани кўриш мумкин бўлган. Яна деворларнинг бир қисми бузилган, дераза ва эшиклар синган. Уй ёнида турган машина зарар кўрган.

Исроил жавоб тариқасида Ғазо секторига бир неча зарба берди. Исроил армияси вакилларининг хабар беришича, нишонлар орасида ХАМАС ҳаракатининг сиёсий раҳбарлари офиси ҳамда гуруҳнинг ҳарбий разведка штаби бўлган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019