Исроил Мадримовнинг профессионал боксдаги учинчи рақиби аниқ

16:21 29 Май 2019 Спорт
853 0

Профессионал боксда ёрқин фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби аниқ бўлди. Унга кўра, юртдошимиз ўзининг учинчи жангини 8 июнь куни Нью-Йорк шаҳридаги “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида ўтказади.

Ушбу бокс кечасида Мадримовга мексикалик Норберто Гонсалес рақиблик қиладиган бўлди. Гонсалес шу пайтгача 35 марта жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (13 нокаут) ва 12 бор мағлубиятга учраган.

Шу кеча марказий жанг ярим ўрта вазннинг таниқли боксчилари қозоғистонлик Геннадий Головкин ва канадалик Стив Роллс ўртасида кечади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?