Испания чемпионатининг 28-тур баҳслари тўлиқ тақвими эълон қилинди. Мусобақа бугундан давом эттирилади

18:19 11 Июнь 2020 Спорт
383 0

Фото: marca.com

Коронавирус эпидемияси туфайли тўхтаб қолган футбол бўйича Испания чемпионати бугун — 11 июндан яна давом эттирилади.

Шу боис мусобақа ташкилотчилар томонидан 28-тур баҳслари тўлиқ тақвими эълон қилинди. Унга кўра, бугун «Севиля» ўз майдонида «Бетис» клубини қабул қилади.

Чемпионат пешқадами «Барселона» клуби эса 13 июнь куни «Мальорка» жамоаси меҳмони бўлса, иккинчи поғонадан жой олиб турган «Реал Мадрид» 14 июнь куни ўз майдонида «Эйбар»га қарши баҳс олиб боради.

Турнинг қолган учрашувлари қуйидаги саналарга белгиланган:

12 июнь, жума куни

«Гранада» — «Хетафе», «Валенция» — «Леванте»

13 июнь, шанба куни

«Эспаньол» — «Алавес», «Сельта» — «Вильяреал»

«Леганес» — «Валядолид»

14 июнь, якшанба куни

«Атлетик» — «Атлетико», «Реал Соседад» — «Осасуна»

27-турдан сўнг мусобақа жадвалида "Барселона" 58 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўринда бораётган "Реал Мадрид" 56 очко жамғарган.

Испания чемпионатининг 29-тур учрашувлари 15, 16, 17, 18 июнь кунлари ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?