Исмоил Жўрабеков билан тўлиқ интервью “Халқ сўзи“да!

18:48 05 Февраль 2019 Жамият
702 0

Узоқ танаффусдан сўнг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор, сув хўжалиги соҳасининг йирик мутахассиси Исмоил Жўрабеков “Халқ сўзи”га эксклюзив интервью бергани ҳақида ёзгандик.

Соҳа фахрийси ўз суҳбатида Орол денгизи қандай ва нима учун қуригани, бу фожиага олиб келган тушунарсиз қарорлар, денгиз “тақдири”ни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этган хатолар, шунингдек, бой берилган улкан кўлни тиклаш мумкинми ёки йўқ эканлиги хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Мазкур суҳбатнинг тўлиқ вариантини “Халқ сўзи“ газетасининг 6 февраль сонида ўқишингиз мумкин. Исмоил Жўрабеков билан ўтган қизиқарли суҳбатни газета орқали мутолаа қилинг!


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019