«Исломхўжа» тарихий фильми неча кунда суратга олинди?

15:22 29 Июль 2018 Маданият
2285 0

«Ўзбеккино» МА буюртмасига биноан, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан «Исломхўжа» деб номланган тарихий, бадиий-публисистик фильмининг суратга олиш ишлари ниҳоясига етди. Режиссёр фильмнинг суратга олиш ишлари ҳақида «Халқ сўзи онлине»га қуйидаги маълумотларни тақдим этди.

Фото: Жаҳонгир Аҳмедов

Фильмда бош ролларни Алишер Узоқов, Улуғбек Қодиров, Асал Шодиева, Матёқуб Матчонов, Боир Холмирзаев, Муҳаммад Али Абдуқундузов, Олег Галахов, Оскар Жалилов, Ҳусан Жўраев, Маъруф Отажонов, Азамат Ахроров сингари актёр ва актрисалар ижро этишган.

«Исломхўжа» тарихий, бадиий-публисистик фильмининг Хива шаҳридаги суратга олиш ишларида асосий актёр актрисалар сони ўттиздан ортиқ бўлди. Оммавий саҳналарда эса 400-500 дан ортиқ одамлар роль ижро этди. Бундан ташқари ижодий гуруҳимизда ҳам элликдан ортиқ одам бор эди.
Хива шаҳрида оммавий саҳналарни суратга олиш учун 12 кун, асосий актёрлар билан боғлиқ эпизодлар 15 кун мобайнида суратга олинди. Хивадаги 27 кунлик суратга олиш жараёнларидан сўнг, Санкт-Петербург шаҳрида бир ҳафталик суратга олиш жараёни бўлиб ўтди. Бундан ташқари Тошкент шаҳрида фильм учун махсус саккизта декорация қурилган эди, мазкур декорациядаги суратга олиш ишлари 15 кун давомида бўлиб ўтди.
Жаҳонгир Аҳмедов, «Исломхўжа» фильми режиссёри
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019