«Исломхўжа» фильми ҳаммамиз учун ўсиш бўлди». Асал Шодиева «Исломхўжа» тарихий фильми ҳақида 

15:42 23 Август 2018 Маданият
630 0

Актриса Асал Шодиева «Исломхўжа» фильмининг ёпиқ премьераси арафасида «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди.

Foto: Jahongir Ahmedov

Актриса «Исломхўжа»даги роли, фильмга қандай тайёргарлик кўргани ҳақида гапириб берди.

Малика бўлишни ҳамма орзу қилади, аммо, бу осон иш эмас экан. Маликаларнинг ҳаёти, юриш-туриши, ҳаттоки кулиши ҳам ўйлаб бажарилади. Чунки уларга кўп нарса мумкин эмас. ‘Исломхўжа’ фильмида малика Азиза пошшо бика ролини гавдалантиришга ҳаракат қилдим. Кастумларим жуда ҳам оғир эди, ‘у даврнинг одамлари шунақа оғир кийимларни кийиб юришган экан’, дея тасаввур қилдим.
Қаҳрамоним, бутун умр хон билан қийналиб яшаганлар. Чунки у севмасдан турмуш қурган бўлади. Шунинг учун икки инсон ўртасидаги сукунат жуда ҳам кўп вақт давомида ушлаб турилган. Ҳаттоки дард келганида малика ҳеч нарса дея олмайди, сабаби у инсонга гапирадиган гапи аллақачон тугаган бўлади. Фильмдаги образим фильм давомида бирорта сўз айтмайди.
Авваллари бирорта сценарий қўлимга тушгандан сўнг қайсидир  фильмлардан шунақа образларни қидирардим, кўрардим. Кейинчалик экранда фильмни томоша қилганимдан сўнг, ‘ўзим хоҳлаган нарса чиқмаган экан’, деган фикрга келганман. Шу боис, инсон ўзининг ичидаги, хаёлидаги образни чиқаришга, гавдалантиришга ҳаракат қилиши керак экан.
‘Исломхўжа’ фильми ҳаммамиз учун ўсиш бўлди. Чунки тарихий жанрдаги фильмлар кам суратга олинади. Биз учун бу янгилик. Фильмда иштирок этганимиз бизларга катта дарс, катта ютуқ ва қадам деб ўйлайман.
Асал Шодиева, актриса


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар