Ислом Каримов ҳақидаги "Олов тутган одам" номли асар тақдимоти бўлиб ўтди

17:52 09 Сентябр 2019 Маданият
298 0

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуасида ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фаолиятига бағишланган “Олов тутган одам” номли асар тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тақдимот маросимида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова, маданият ва санъат, адабиёт оламининг таниқли вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Тадбир сўнгида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёрлари янги асар асосида режиссёр Достон Хақбердиев саҳналаштирган кичик спектаклни намойиш этишди.

Унда ролларни актёрлар Т.Бекназаров, Т.Пржонов,Ф.Рустамов, И.Иброҳимов, Б.Болтаев, И.Умирова, Ҳ.Ортиқов, Р.Қодирхонов, О.Сапаралиев, А.Йўлдошевлар ижро этди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ролини ижро этиш эса актёр Азизхон Латиповга насиб этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019