Ислом дунёсидаги нуфузли дин уламолари Бухорода жам бўлди

12:07 21 Февраль 2019 Жамият
562 0

Архив фото

Саид Раҳмонов, “Халқ сўзи online” хабар қилади. Турли савдо йўллари, маданият ва цивилизациялар чорраҳасида жойлашган кўҳна Бухорода I Халқаро зиёрат туризми форуми бошланди.

Мамлакатимизда илк бора ўтказилаётган мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимияти

ҳамда Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти

(ISESCO) ва Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ташкил этилмоқда.

Форумда иштирок этиш учун 120 дан ортиқ ислом дунёсидаги нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, нуфузли дин уламолари, олий ўқув юртлари, сайёҳлик маъмуриятлари, илмий-академик доиралар, зиёрат туризми бўйича туристик компаниялар вакилларидан иборат хорижий меҳмонлар ташриф буюрди. Шунинг ўзиёқ халқаро доирада унга қизиқиш нечоғлик катта эканлигини кўрсатиб турибди.

Бинобарин, заминимизда ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшган кўплаб етук алломалар етишиб чиққан. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламдан бошланган “олтин силсила”нинг давомчилари сифатида эътироф этилган етти пир — Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд ислом қуввати саналган Бухоро заминида камол топган.

Шу боис бугунги кунда Ҳиндистон, Малайзия, Индонезия, Туркия, Саудия Арабистони, Эрон ҳамда бошқа давлатларнинг ислом диныга эътиқод қилувчи фуқаролари азиз-авлиёлар қадами теккан шу заминга келиб, табаррук масканларни зиёрат қилишга ошиқадилар.

Тадбир иштирокчилари Бухоро темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.

Кўпдан буён Ўзбекистонга келишни орзу қилиб юргандим, - дейди Покистоннинг

“Diplomatic News Agency” нашри бош муҳаррири Ансар Маҳмуд Бхатти. - I Халқаро зиёрат туризми форуми туфайли юртингизга келиб, ислом оламидаги энг муқаддас манзиллардан бири бўлган Бухородаги табаррук маконларни зиёрат қилиш, шу аснода бу ерда туристик инфратузилма объектлари, сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида онлайн ахборот узатиш ниятидаман.

Шундан сўнг меҳмонлар ҳудуддаги зиёрат туризмининг муҳим объектлари билан танишиш, Бухоронинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари, муқаддас қадамжоларини зиёрат қилишни бошладилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019