«Иситиш даврининг ҳар кунига 1 кв.м. майдон ҳисобида тўлаш бўйича янги тартиб аҳолининг таклифларига асосан жорий этилган» — вазирлик

17:32 09 Октябр 2020 Жамият
362 0

Бугун АОКА залида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида янги тўлов тартиби билан боғлиқ масалалар юзасидан изоҳ берилди:

«Ушбу тартиб ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, нотўғри талқин қилинмоқда. Масалага ойдинлик киритиш янги тартибнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка тушунтириш учун қуйидагилар маълум қилинади.

Иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м. иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш бўйича янги тўлов тартиби аҳоли томонидан берилган таклифларга асосан жорий этилган. Олдинги тўлов тартиби бўйича истеъмолчилар томонидан доимий равишда «иссиқлик таъминоти 4,5-5 ой берилаётган бўса нима учун 12 ой давомида ҳисоб-китоблар қилинади» деган кўплаб эътирозлар ва аризалар бўлар эди.

Тарифлар кўтарилиши фуқароларнинг турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ташвишларга ҳеч қандай асос йўқ, чунки иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тартиби иссиқлик таъминоти учун тарифларни оширилишини назарда тутмайди, фақат тўловларни амалга ошириш тартиби ўзгартирилмоқда.

Олдинги тўлов тартиби бўйича тўловлар 12 ой давомида ҳисоб-китоб қилинган ва иситиш кунлари эътиборга олинмаган. Мисол учун, 2018/2019 йилларда иситиш мавсуми 135 кун, 2017/2018 йилларда — 148 кун давом этган, 2019/2020 йиллар карантин шароитларини эътиборга олган ҳолда — 165 кунни ташкил этди.

Жорий этилган янги тартиб бўйича тўловлар фақат иситиш мавсумининг ҳар бир кунига ҳисоб-китоб қилинади. Шунга кўра, фақат иситиш мавсуми даврида тўловлар ошган бўлса-да, иситиш мавсуми якунлангандан сўнг тўловлар амалга оширилмайди».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?