Исимаётган мактаб, сифатсиз қурилиш, ўйдим-чуқур, лой ва балчиқ йўллар... Боёвутликлар яна қандай муаммолардан азият чекмоқда?

14:04 17 Декабрь 2018 Жамият
347 0

Архив фото

Қиш қишлигини кўрсатмай турган шу кунларда Сирдарё вилояти Боёвут туманининг аҳолиси жиддий муаммолар гирдобида қолган. Бу ҳақда Сирдарё24 сайти ёзмоқда.

Хусусан, туманнинг Қаропчи ва Шароф Рашидов маҳаллалари фуқароларини газ ва электр энергияси, йўл ва йўл қурилиши билан боғлиқ муаммолар кўпдан бери қийнаб келяпти.

— Янги лойиҳа асосида қурилган бир қаватли тўрт хонали уйни узоқ муддатли кредитга олганмиз, — дейди қаропчилик Руслан Тоғаев. — Қурувчининг (қурилишнинг демоқчи — таҳр.) сифати ёмон. Йўлларимиз ўйдим-чуқур. Ёғингарчилик кунларида лой ва балчиқ. Иссиқ кунларда тупроқ ва чанг. Уйга базўр келяпмиз.

– Кўча номи, уйимизнинг рақами йўқ, — дейди Зафар Жўраев. – 2016-2017 йилни ажратиб турувчи 20-25 метр атрофидаги ер бор. Йўл бўладими ёки боғ. Ташландиқ ҳолатда. Чор атрофимиз янтоқ ва оқбошга бурканган.

– Бизнинг қишлоқда ҳам газ йўқ. Бир амаллаб чидаяпмиз. Мактабимизга электр энергияси зарур. Қозонхона тўла қувват билан ишламаяпти. Синфхоналар совуқ. Келтирилган кўмир эса сифатсизми дейман, бир амаллаб ёқяпмиз. Бунинг устига иссиқликни ҳаво билан ҳайдайдиган қурилмамиз электрсиз ишламаса, – дейди Ш. Рашидов МФЙ ҳудудида жойлашган 34-умумий ўрта таълим мактаби қозонхоначиси Ж. Бойузоқов.

— Тўғриси ҳам шундай. Мактабимиз “Обод қишлоқ” дастурига тушганди. Натижада мактабда бир миллиард 376 миллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди ва 5 та янги қозонхона ҳам мактаб ҳудудида қурилди, — дейди мактаб директори И.Абдураҳмонов. — 499 нафар ўқувчи шу мактабда ўқийди. Давоматнинг пасайиши, информатика каби фанларнинг ўтилмай қолиши Жаббор ака айтганидек, об-ҳаво ва светга (электр энергиясига демоқчи — таҳр.) боғлиқ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019