Иштихонда бир оиланинг беш аъзоси ўлимига сабабчи бўлган қотиллар қўлга олинди

21:43 19 Май 2019 Жамият
2417 0

ИИВ жамоатчилик ва ОАВ бошқармаси хабарига кўра, 2019 йилнинг 15 май куни Қўшработ тумани ИИБ навбатчилик қисмига Қўшработ тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 1984 й.т, фуқаро С.З. қўнғироқ қилиб, Қўшработ туманидаги “Олтин-мерос” фермер хўжалиги ер майдонида қаровсиз қолдирилган “Дамас” русумли автомашина ичида бир нечта шахсларнинг жасадлари ташлаб кетилганлиги ҳақида хабар қилган.

Ҳодиса жойи кўздан кечирилган вақтда ушбу автомашинада 1998 й.т, Иштихон тумани “Чимқўрғон” МФЙ “Чимқўрғон” қишлоғида яшовчи И.Ж.га тегишли, оқ рангли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Дамас” русумли автомашинаси бўлиб, унинг ичида автомашина эгаси И.Ж ҳамда оила аъзолари бирга яшовчилар, отаси 1969 й.т, Х.А, онаси 1974 й.т, Х.З, укаси 2002 й.т, И.А ҳамда кенжа укаси 2003 й.т, И.О.ларнинг мурдалари Қўшработ тумани “Боқичиғатой” маҳалласи ҳудудидан қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасига кўра, ушбу қотиллик жиноятини Иштихон туманида яшовчилар 1981 й.т. Т.Ғ, 1995 й.т. Э.Ш, 1993 й.т. У.Ж ва Қушработ туманида яшовчи 1996 й.т. Н.Х.лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, далилий ашёлар олинган ва ушланганлар.

Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019