“Ишлаганни — рағбатлантириш, ишламаганни — жазолаш” тизими сарҳисоб қилинди

22:17 10 Январь 2019 Жамият
300 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 январь куни мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари ўтган бир йилда ички ишлар органлари тизимида амалга оширилган ўзгаришларга ҳам алоҳида эътибор қаратди.

— Хабарингиз бор, ўтган йили “ишлаганни — рағбатлантириш, ишламаганни — жазолаш тизими”ни жорий этган эдик. Бугун уни сарҳисоб қиладиган вақт келди, — деди Президент.

Шундан келиб чиқиб, жиноятчиликни жиловлашда энг юқори натижага эришган 10 та ҳудуд — Ширин ва Гулистон шаҳарлари, Шаҳрисабз, Янгийўл, Кегейли, Қонликўл, Ховос, Сардоба, Миробод, Ўрта Чирчиқ туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқларини моддий рағбатлантириш, аксинча, бу борада кўрсаткичлари энг салбий бўлган 10 та ҳудуд — Нурота, Нишон, Элликқалъа, Пахтаобод, Дўстлик, Пахтакор, Избоскан, Бўстонлиқ, Бувайда, Қуйи Чирчиқ туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқларига жарима шаклидаги интизомий жазо қўллаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Қонун устувор, адолат барқарор бўлса, жиноятчиликка ўрин қолмайди

 

 

Президент ички ишлар органлари олдидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019