Ички ишлар вазирлиги Сурхондарёда сайёр қабул ўтказди

13:46 26 Апрель 2019 Жамият
670 0

Жорий йилнинг 23-24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Муҳиддин Жўраев Сурхондарё вилояти аҳоли билан мулоқот қилиш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди. Дастлаб, Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Термиз, Ангор, Музработ, Шеробод, Қизириқ ва Бойсун туманида яшовчи фуқаролар мурожаати қабул қилинди. Шундан сўнг, Термиз давлат университети Денов филиали биносида Денов, Сариосиё, Узун, Шўрчи ва Олтинсой туманлари аҳолиси иштирок этди.Оммавий сайёр қабулларда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан жами 402 нафар фуқароларининг мурожаати тингланди.

Қабул жараёнида фуқароларнинг ички ишлар идораларига ишга кириш, хорижга чиқиш-келиш, фуқароликни расмийлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланиб, уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топишга изланди. Қонуний асосларга кўра рад этилган мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалаларнинг кўриб чиқилиши назоратга олинди. Натижада 170 та мурожаат ижобий ҳал этилди. 137 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат, 94 нафар фуқарога бошқа органларга мурожаат қилиш юзасидан тушунтириш берилди.

Шунингдек, шаҳар ва туманларда истиқомат қилувчи боқувчиси йўқотган, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларнинг 12 нафарига тикув машинаси, 3 нафарига кир ювиш машинаси,3 нафарига газ плитаси, 3 нафарига иситиш печи, 26 нафарига ногиронлик аравачаси, 10 нафарига электр нон печи, 1 нафарига қулоқ эшитиш мосламаси, 11 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари моддий ёрдам тариқасида тарқатилди.

Вазир ўринбосари Сариосиё туманидаги “Фарҳод” мурувват уйининг 80 та деразаларига хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида темир панжаралари ўрнатилди, бундан ташқари мурувват уйига 2400 та зарур бўлган турли гигиеник воситалари туҳфа этилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Сурхондарё вилояти ҳудудида аҳоли билан ўтказилган сайёр қабуллар натижаларига кўра, вилоят ИИБ ва шаҳар-туман ИИБ раҳбарларига ўзларига бириктирилган ҳудудларга мутасадди ташкилотларда ҳамкорликда доимий равишда сайёр қабулларни ташкил этиб, аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш, ўрганиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019