Ишга киритиб қўйиш учун 590 млн сўмни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

12:01 29 Август 2018 Жамият
487 0

Жиззахда ишга киритиб қўйиш ва банкдан катта миқдорда кредит олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 590 миллион сўм маблағни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, 18 август куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшовчи Х.Ғ. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган. Унинг мурожаатига кўра, “Чинобод” МФЙда яшовчи Ш.М., Х.Ғ.га унинг турмуш ўртоғи ҳамда куёвини ишга жойлаштириб қўйишини ваъда қилган. Бундан ташқари банкдан катта миқдорда кредит олиш учун бошланғич тўловни тўлаш ва бошқа ҳужжатларга пул зарурлигини айтиб, 2016 ва 2017 йилнинг май ойида алдов йўли билан ундан жами 590 млн. сўм пулни олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Кўрилган чоралар натижасида Ш.М. ушланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар