Ишчилар сони ҳисоботда кам, амалда  кўп бундан ким ютади? 

16:27 21 Февраль 2019 Жамият
429 0

Иллюстратив фото

Хуфёна иқтисодиётни олдини олиш, нақд пуллар айланмасини белгиланган тартибда банклар орқали амалга оширишга эришиш Давлат солиқ идораларига катта масъулият юклайди. Шу мақсадда Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг тўғри фаолият юритишини таъминлаш мақсадида хронометраж кўздан кечириш тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бу борада қилинган ишлар ҳақида вилоят давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси қуйидагиларни маълум қилди.  

Шаҳрисабз шаҳридаги “Олчазор Азия” акционерлик жамияти ҳудудида хронометраж кўздан кечириш тадбири ўтказилганда, 81 нафар фуқаролар давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний фаолият олиб бораётгани аниқланди. Шунингдек, “Сангиохир” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Хуррамов “Оқсарой” кўчасидаги дўконида альюминий профиллардан эшик ва дераза ромлари ясаб, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиб келган. У тадбиркорлик фаолиятидан мўмай даромад топаётган бўлишига қарамай, давлат рўйхатидан ўтишни ҳаёлига ҳам келтирмади. Бундай ҳолат шаҳарнинг “Низомий” кўчасида фаолият юритаётган А.Шахриёровда ҳам аниқланди. Сохта тадбиркорларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди. “Уддабуронлар”дан жами 1 миллион 700 минг сўмлик жиҳозлаш машинаси ва  альюминий профиллари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Бундан ташқари, “Рашидов Аслиддин Бахтиёрович” оилавий корхонасига қарашли умумий овқатланиш шаҳобчасида хронометраж ўтказилганда, нақд пулдаги савдо 1 миллион 995 минг 400 сўмни ташкил этди. Хронометраж ўтказилган кундан бир кун олдин эса тадбиркор бир юз 44 минг сўм нақд пулни назорат касса машинасига кирим қилган. Кўриниб турибдики, тадбиркор нақд пулдаги савдонинг  ўндан бирини ҳам НКМга кирим қилмасдан, товар айланмасини яшириб келган. Бундан ташқари солиқ инспекциясига берган ҳисоботида ишчилар сонини 14 нафар кўрсатган бўлса, ҳақиқатда 24 нафар ишчи фаолият юритаётгани маълум бўлди.

“Янги Садо” хусусий корхонасига қарашли ошхонада бир кунда 1 миллион 968 минг сўм нақд пулда савдо амалга оширилди. Хронометраж кунидан бир кун олдинги тушум эса 300 минг сўмни ташкил этганлиги қайд этилган. Нақд пулдаги тушум ўтган кунга нисбатан 6.5 баравар ёки 1 миллион 668 минг сўмга ошмоқда. Ҳисоботида ишчилар сонини 10 нафар кўрсатган бўлса, аслида 14 нафар киши ишлаётгани аниқланди.

“Джураев Шерали Сайфуллаевич” оилавий корхонасига тегишли ошхонада бир кунда 2 миллион 615 минг сўм нақд пулда савдони амалга оширди. Бир кун олдин эса бор-йўғи 190 минг сўмнигина давлатга топширган. Ишчилари сони ўз ҳисоботида 5 нафар кўрсатган бўлса, 11 киши ишлаётгани маълум бўлди.

“Абдуллаев Жасур Вайдалиевич” хусусий корхонасига қарашли умумий овқатланиш шаҳобчаси  хронометраж кунида  5 миллион 105 минг сўм нақд пулдаги савдони амалга оширган бўлса, бир кун олдин 500 минг сўмни НКМга кирим қилган. Ҳақиқатда ишлаётган ходимлар сони 24 нафар бўлса, улар сонини ўз ҳисоботида 7 нафарга камайтириб кўрсатган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019