Иш ўрнини яширган масъуллар жазога тортилди

10:42 19 Август 2019 Жамият
102 0

Маълумки, адлия органларига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси ташкиллаштирилишининг мониторинги ва таҳлилини олиб бориш вазифаси юклатилган бўлиб, бугунги кунда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон берувчи салбий омиллар, сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар тадбирлар олиб борилмоқда. 

Яқинда Каттақўрғон туман адлия бўлими масъуллари томонидан аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутадиган тумандаги ташкилотларда бўш иш ўринлари юзасидан ваколатли органларга берилган ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги амалиёти таҳлил қилинди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Туман Бандликка кўмаклашиш марказига бўш иш ўринлари бўйича тақдим этилган ҳисоботлар сўров ўтказиш йўли билан, таҳлил қилинганида, Каттақўрғон туманидаги 30-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби 2019 йил 7 июн ҳолатига бўш иш ўринлари йўқ, деган ҳисобот тақдим этган. Ваҳолjнки, мазкур 30-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчи ҳамда концертмейстерларининг тарификациясида торли чолғулар ва гитара фани ўқитувчиси иш ўринлари вакантлиги кўрсатилган.

Худди шундай қонунбузилишга Каттақўрғон туманидаги 15-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам йўл қўйилганлиги аниқланди. Мактаб томонидан туман Бандликка кўмаклашиш марказига 2019 йил 5 июлда тақдим этилган ҳисоботда 1,5 ставка бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳақида нотўғри маълумот берилган. Текшириш давомида мактабда ҳақиқатда 2,5 штат бирлигида бўш иш ўринлари мавжудлиги аниқланган.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам мактабнинг мансабдор ходимлари билиб туриб белгиланган талабни бузишган. Шу сабабли 30-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Абдуллаева ва 15-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.Бабаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 229-моддасида белгиланган талабларни (бўш иш жойлари (бўш лавозимлар)ни яшириш, шунингдек, ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида бермаслик, иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш) бузганлиги сабабли, уларнинг ҳар бирига нисбатан 608 минг 190 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди. Ушбу масъуллар шундай ҳолат қайта такрорланган тақдирда, уларга нисбатан янада кескин чоралар кўрилиши тушунтирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019