Ироқ ғарбида содир бўлган портлаш оқибатида 20дан ортиқ киши ҳалок бўлди

17:06 29 Август 2018 Дунё
173 0

Ироқ ғарбидаги Анбар музофотида бугун эрталаб рўй берган террорчилик ҳаракати оқибатида 20дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sky News Arabia хабар берди.

Қўпорувчилик ҳаракати Боғдоднинг шимоли-ғарбидан 400 км. узоқликда жойлашган ва Сурия билан чегара яқинидаги Ал-Қаюм шаҳрида содир этилган. Портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобиль ироқлик ҳарбийлар ва кўнгиллилар яқинида портлатиб юборилган.

Ҳозирча Ироқда мавжуд бўлган бирорта экстремистик гуруҳ ушбу теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар