Ирода Тўлаганова қайтмоқда. 36 ёшли теннисчи Осиё ўйинларида қатнашади

12:10 31 Июль 2018 Спорт
418 0
Фото: Unicef

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди.

Теннис федерацияси берган рўйхатда узоқ йиллардан бери теннис мусобақаларида иштирок этмай келаётган Ўзбекистоннинг собиқ биринчи ракеткаси Ирода Тўлаганова ҳам терма жамоа таркибига киритилганини кўришимиз мумкин. Ҳозирча Ирода яккалик ёки жуфтлик баҳсларининг қай бирида иштирок этишига ойдинлик киритилмаган.

Қуйида Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этадиган тўлиқ таркиби билан танишиб олишингиз мумкин.
Эркаклар:
Денис Истомин
Фарруҳ Дўстов
Санжар Файзиев
Жўрабек Каримов

Аёллар:
Ирода Тўлаганова
Сабина Шарипова
Нигина Абдураимова
Оқгул Омонмуродова

Мураббий: Самуғ Абидов

Маълумот учун, XVIII Осиё ўйинлари 18 август-2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар